Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.
Ҳисоб палатаси Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолаётганини маълум қилди. Жумладан, ушбу ҳудудлардаги жами 149,4 млрд сўм муаммоли кредит ундирилмаган. 69% муаммоли кредит «умидсиз» деб таснифланиб, балансдан чиқарилган ва банк захира маблағидан қопланган.
Ҳукумат 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда. 2021 йилнинг ўзида ушбу дастур бўйича 2,8 трлн сўм (245,7 млн доллар) миқдоридаги муаммоли кредитлар ажратилган. Аввалроқ МБ раҳбари «имтиёзли кредитлар бор жойда нотўғри фойдаланиш тенденцияси ва коррупция унсурлари пайдо бўлиши» ҳақида огоҳлантирган эди.
1 март ҳолатига кўра, банкларнинг муаммоли кредитлари (NPL) миқдори 265 млрд сўмга пасайиб, 17 трлн 212 млрд сўмга тенг бўлди. NPL камайишида «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Халқ банки» ушбу кредитларнинг бир қисмидан ҳалос бўлгани асосий роль ўйнади.
Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.
Ҳисоб палатаси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган 2,8 трлн сўмлик кредитлар муаммоли ҳолатда эканини маълум қилди. Жумладан, Навоий вилоятида мазкур дастур бўйича ўзаро алоқадор уч фуқарога 51 та кредит шартномаси билан ажратилган 867 млн сўм кредитлар мақсадсиз ишлатилган.
1 февраль ҳолатида Ўзбекистон банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 5,4 фоиз ёки 503 млрд сўмга кўпайди. NPL ўсишининг асосий қисми давлат улуши мавжуд банклар ҳисобига тўғри келади. Ушбу банкларда NPL 453 млрд сўмга ортган. Хусусий банкларда эса бу кўрсаткич қарийб 50 млрд сўмни ташкил этди.
Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.
Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1 июнда 4,7 фоиз ёки 14 трлн сўмга етди, ўтган йил бошида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этган эди. NPL ЎзМБ, «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Халқ банки, «Қишлоқ қурилиш банк» ва бошқаларда ўсди.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг